Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Швеция яшил иқтисодиёт соҳасида ҳамкорликни йўлга қўяди
Стокҳолмда инновация соҳасидаги Ўзбекистон-Швеция ҳамкорлиги истиқболлари муҳокама қилинди.
Ўзбекистон муваққат ишлар вакили Нодир Ғаниев Швеция Тадбиркорлик ва инновациялар вазирлиги Аграр масалалар департаменти бош директори Йохан Крафт ҳамда Европа иттифоқи ва халқаро ҳамкорлик департаменти бошлиғи ўринбосари Кэролайн Торнемо билан учрашди, деб хабар бермоқда "Дунё".
Музокаралар чоғида инновация, рақамлаштириш, яшил иқтисодиёт ва ахборот технологиялари соҳасида Ўзбекистон-Швеция ҳамкорлигини йўлга қўйиш истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди.
Ўзаро мулоқот чоғида Швеция инновациялар вазирлиги бўлинмалари Ўзбекистон вакиллари билан амалий алоқаларни ўрнатишдан манфаатдор экани билдирилди.
Ўзбекистон ва Швецияда инновация технологиялари ва иқтисодий сиёсат масалаларига бағишлаб ўтказиладиган халқаро конференция ва илмий-амалий тадбирларда икки мамлакат экспертлари иштирокини йўлга қўйиш ҳар икки томонга бирдек наф келтириши маълум қилинди.
Мавзуга оид
20:17 / 25.05.2025
Дрон Россиянинг Швециядаги элчихонаси ҳудудига ичида бўёқ бўлган идишни ташлади
00:42 / 13.05.2025
Швецияда тухумни қизининг пешонасига уриб чаққан аёл жаримага тортилди
21:20 / 10.05.2025
Швеция электромобилларни қувватлантирадиган йўлларни қуради
22:46 / 03.05.2025