Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Корея нашрлари Ўзбекистонни тарғиб қилишда иштирок этади
Ўзбекистоннинг Сеулдаги элчихонаси вакиллари Жанубий Кореядаги етакчи нашрлардан бири - Korea JoongAng Daily газетаси бош муҳаррири Ли Му Ён билан учрашув ўтказди, дея хабар бермоқда “Дунё”.
Мулоқот чоғида Ўзбекистон ички ҳамда ташқи сиёсати мазмун-моҳиятини ўзида акс эттирувчи, мамлакат маданий, тарихий ва туристик салоҳиятини кенг тарғиб қилувчи туркум мақолаларни халқаро жамоатчиликка етказишда элчихона ва мазкур нашр ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.
Ли Му Ён маълум қилишича, 2000 йилдан буён инглиз тилида чоп этилиб келинаётган Korea JoongAng Daily газетаси ўтган давр мобайнида мамлакатдаги энг етакчи нашрлар қаторидан ўрин олиб улгурган. Газета 2018 йилда Пхёнчхан шаҳрида бўлиб ўтган қишки Олимпия ва Паралимпияда ўйинлари ташкилий қўмитаси томонидан ўз расмий ҳамкори сифатида танланган.
Бугунги кунда газета ўз саҳифаларида турли мавзулар - халқаро ҳаёт, сиёсат, иқтисодиёт, бизнес, молия, маданият ва бошқа соҳалардаги воқеаларни кенг ёритиб боради. Нашр дунё бир қатор газета ва журналлари билан яқиндан ҳамкорлик қилади. The New York Times ва Washington Post газеталари яқин ҳамкорлари ҳисобланади.
Учрашувда ўзаро ҳамкорликни фаоллаштиришга, амалга оширилаётган ўзгаришлар, конституцион ўзгаришлар жараёни билан боғлиқ хабарларни ушбу етакчи газета саҳифаларида ёритиб боришга келишиб олинди. Мулоқот якунида жорий йил якунига қадар газета саҳифаларида чиқарилиши режалаштирилган мақола ва материаллар юзасидан фикр алмашилди.
Korea JoongAng Daily газетаси корейс тилида чоп этиладиган JoongAng Ilbo газетаси инглиз тилидаги варианти ҳисобланади. Ушбу нашр The Korea Herald ва The Korea Times қаторида мамлакатда инглиз тилида чоп этиладиган газеталар етакчи учлигига киради.
Мавзуга оид
10:43 / 26.05.2025
“Кореяда олган тажрибани қишлоғимда қўлламоқчиман” – бўш ерларни ўзлаштираётган шаҳрихонлик йигит
00:47 / 24.05.2025
Жанубий Корея лоукостери Сеул—Тошкент йўналиши бўйича мунтазам қатновларни йўлга қўйди
17:25 / 07.05.2025
T'way Air Сеулдан Тошкентга парвозларни йўлга қўяди
21:14 / 05.05.2025