Жаҳон | 18:45 / 22.09.2022
3182
1 дақиқада ўқилади

Литвада Россия телеканаллари трансляцияси тақиқланди

Тақиқ 2024 йилнинг 1 октябригача амал қилади.

Фото: AP

Литва Россия телеканаллари трансляциясини икки йил муддатга тақиқлади. Бу ҳақда мамлакат парламенти сайтида хабар қилинди.

Хабарга кўра, Литва парламенти Россия ва Беларус томонидан бошқариладиган, назорат қилинадиган ёки молиялаштириладиган телеканаллар намойишини тақиқлади. 

«Тақиқ 2024 йилнинг 1 октябригача амал қилади», — дейилади хабарда.

Март ойида Литвада «Мир» телеканали трансляцияси тақиқланганди. Бундан ташқари, Россия ва Беларус телеканалларини томоша қилиш имконини берувчи 60га яқин интернет сайтлари ҳам блокланган. Аввалроқ эса РБК ва «Мир 24» каналлари трансляцияси беш йил муддатга тақиқланганди. 

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид