Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғонада 23 сотих ерни 15 минг долларга сотмоқчи бўлган тадбиркор ушланди
Фарғона вилояти Ёзёвон туманида ер савдоси билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати фош этилди, деб хабар бермоқда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.
Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Фарғона вилоят бошқармаси томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Унда «Р.» хусусий фирмаси раҳбари Н.Ч. корхонага ишлаб чиқариш фаолиятини йўлга қўйиш учун Ёзёвон тумани ҳудудидан ажратилган 23 сотих ер майдонини фуқаро М.га 15 минг доллар эвазига унинг номига расмийлаштириб беришга келишгани аниқланган. У хизмати эвазига 10 минг доллари ва 55 миллион сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
07:35 / 26.04.2025
Жиззахда 40 сотих ерни сотмоқчи бўлган шахс ушланди
19:52 / 24.04.2025
Фарғонада 2 гектар ер майдонини 1 млн долларга сотмоқчи бўлган шахс қўлга олинди
19:06 / 18.03.2025
Бўстонлиқда 20 сотих ерни 230 минг долларга сотишга уринган шахслар ушланди
23:32 / 15.03.2025