Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Уммон ўртасида экспертлар гуруҳи тузилади
Ўзбекистон ташқи сиёсат идораси раҳбари ўринбосари Уммон савдо, саноат ва инвестицияларни тарғиб қилиш вазири билан учрашди.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Фурқат Сиддиқов Уммон савдо, саноат ва инвестицияларни тарғиб қилиш вазири Қайс бин Муҳаммад ал-Юсуф билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё”.
Мулоқот чоғида икки давлат вакиллари савдо-иқтисодий, инвестицион ҳамкорликни ривожлантириш бугунги кун муҳим мавзуси эканини таъкидлади.
Учрашув давомида Ўзбекистон ва Уммон ўртасида экспертлардан иборат ишчи гуруҳ тузиш ва томонлар манфаатларига бирдек жавоб берадиган лойиҳаларни ўзаро ҳамкорликда ишлаб чиқишни мувофиқлаштириш юзасидан келишувга эришилди.
Шунингдек, томонлар Уммон бизнес вакиллари Ўзбекистонга ташрифини амалга ошириш юзасидан якдил фикр билдирилди.
Мавзуга оид
10:12 / 20.05.2025
Ўзбекистонда яна уч давлат фуқаролари учун визасиз режим белгиланди
12:52 / 03.04.2025
Oman Air Ўзбекистонга мунтазам авиақатновларни амалга ошириш учун рухсатнома олди
13:41 / 28.03.2025
Арманистон ва Уммонда Starlink сунъий йўлдош интернети ишга туширилди
13:03 / 18.01.2025