Жаҳон | 07:46 / 23.09.2022
10103
2 дақиқада ўқилади

Россияда сафарбарликка қарши янги норозилик намойишлари режалаштирилмоқда

Акциялар 24 сентябрга режалаштирилган. Ташкилот 23 сентябр куни улар бўлиб ўтадиган шаҳарларни ўз Telegram-каналларида, тўпланиш жойларини эса тўғридан тўғри акция куни айтишга ваъда берди.

Фото: Aleksandr Nemenov / AFP / Scanpix / LETA

«Весна» ёшлар демократик ҳаракати русларни сафарбарликка қарши янги норозиликларга чақирди. «Мамлакат бўйлаб қабрлаштириш фаол давом этмоқда. Тез орада минглаб йигитларимиз фронтга кетиши мумкин. Биз қаршилик кўрсатишимиз мумкин ва керак!» - дейилади ижтимоий тармоқларда тарқалган баёнотда.

Акциялар 24 сентябрга режалаштирилган. 23 сентябр куни улар бўлиб ўтадиган шаҳарлар ташкилот Telegram-каналида, тўпланиш жойлари эса тўғридан тўғри акция куни маълум қилинади.

21 сентябр куни Украина билан уруш ва Россия президенти Владимир Путин эълон қилган сафарбарликка қарши норозилик намойишлари Россиянинг кўплаб шаҳарларида бўлиб ўтди. «ОВД-Инфо» инсон ҳуқуқлари порталига кўра, 39 шаҳарда полиция 1321 кишини қўлга олган. Энг кўп қўлга олишлар Москва (538 та) ва Санкт-Петербургда (479 та) бўлган. Москвадаги баъзи полиция бўлимларида қўлга олинганларга ўша жойнинг ўзида ҳарбий хизматга чақирув қоғози топширилди.

«Весна» ёшлар демократик ҳаракати 2013 йил февраль ойида Санкт-Петербургда «Яблоко», «Мудофаа» ва «Бирдамлик» маҳаллий ташкилотларининг бирлашиши натижасида ташкил этилган. 2022 йил февраль ойидан бошлаб у Россияда урушга қарши намойишлар ташкилотчиларидан бирига айланди. Ҳаракат 27 февраль (Россия бўйлаб 2800 га яқин ), 13 март (800 дан ортиқ ), 2 апрель (200 дан ортиқ киши қўлга олинган) ва 21 сентябрь кунлари норозилик акцияларини мувофиқлаштирган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид