Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Aбдулла Aрипов амалий ташриф билан Қирғизистонга борди
Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Бишкек шаҳрига амалий сафар билан борди.

Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов амалий ташриф билан Қирғизистон Республикасига борди.
Қирғизистон вазирлар маҳкамаси хабарига кўра, юқори мартабали меҳмонни «Манас» халқаро аэропортида Қирғизистон Республикаси вазирлар маҳкамаси раиси Оқилбек Жапаров кутиб олди.

Амалий ташриф доирасида Ўзбекистон Республикаси бош вазири Қирғизистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ҳукумат делегацияларининг қирғиз-ўзбек давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича қўшма мажлисида иштирок этади.
Бундан ташқари, Абдулла Арипов Қирғизистон Республикаси президенти Садир Жапаров билан учрашади.
Мавзуга оид
09:21 / 28.05.2025
Ўзбекистонда Яшил иқлим жамғармаси ваколатхонаси очилиши мумкин
08:02 / 28.05.2025
Ўзбекистонда Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилотининг магистратура дастури жорий этилади
07:50 / 24.05.2025
Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Андижонда сезилди
16:53 / 23.05.2025