Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Сингапур «ақлли» шаҳарлар бўйича лойиҳаларни ўрганиб чиқади
Нью-Йорк шаҳрида Ўзбекистон ва Сингапур ташқи ишлар вазирлари учрашув ўтказди.
Нью-Йорк шаҳрида Бирлашган миллатлар ташкилоти Бош ассамблеяси 77-сессияси доирасида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов Сингапур ташқи ишлар вазири Вивиан Балакришнан билан музокаралар олиб борди.
Томонлар салоҳиятини инобатга олган ҳолда сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестиция, молиявий, илмий-техникавий, маданий-гуманитар соҳаларда Ўзбекистон-Сингапур мулоқотини жадаллаштириш истиқболлари муҳокама қилинди. Режалаштирилган тадбирлар жадвали, улар ташкилий ва мазмунли жиҳатлари бўйича фикр алмашилди.
Иқтисодий дипломатияни ривожлантириш мақсадида "ақлли" шаҳарлар, "яшил" ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш, ИТ-технологияларни жалб қилиш, транспорт-логистика инфратузилмасини ривожлантириш, туризм алмашинувига кўмаклашиш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш масалаларини ўрганиш таклиф этилди.
Гуманитар йўналишда таълим, давлат хизматчилари малакасини ошириш, кадрларни биргаликда тайёрлаш соҳаларида тажриба алмашинувни йўлга қўйиш ҳамда икки мамлакат таҳлилий марказлари билан алоқаларни мустаҳкамлаш учун имкониятлар мавжудлиги қайд этилди.
Мавзуга оид
15:01 / 24.05.2025
Тошкент ва Сингапур ўртасида тўғридан тўғри авиақатновлар йўлга қўйилиши мумкин
21:00 / 11.04.2025
Дунёнинг энг яхши аэропортлари рейтинги эълон қилинди
21:22 / 07.03.2025
Фирибгарлар Сингапур бош вазири дипфейк видеосидан фойдаланиб криптовалюта сотди
11:53 / 11.02.2025