Ўзбекистон | 11:36 / 28.09.2022
4204
1 дақиқада ўқилади

Екатеринбургдаги хорижликларни вақтинча сақлаш муассасасида 46 нафар ўзбекистонлик борлиги маълум бўлди

Бош консулхона ходимлари Екатеринбургнинг хорижий фуқароларни вақтинчалик сақлаш муассасасидаги ватандошлар билан учрашди.

Фото: Dunyo

Бош консулхона ходимлари Россия Ички ишлар вазирлигининг Екатеринбургдаги хорижий фуқароларни вақтинчалик сақлаш муассасасида (ХФВСМ) бўлишди, деб хабар қилмоқда “Дунё”.

Дипломатлар ушбу муассасада вақтинчалик сақланаётган 46 нафар Ўзбекистон фуқаролари билан алоҳида суҳбатлашди. Мулоқот чоғида фуқаролар аксарияти Россияда бўлиш тартиб-қоидаларини бузгани сабабли ушбу муассасага келтирилгани маълум бўлди.

Ватандошларга суд қарори асосида «Россиядан чиқариб юбориш» чораси қўлланилганида Ўзбекистондан Россияга қайтиб кириб келишдан олдин Россия ИИВ веб-саҳифаси орқали уларга нисбатан ушбу мамлакатга кириш учун қўйилган чеклов муддатини аниқлаш лозимлиги тушунтирилди.

Фуқароларга Суд ижроси федерал хизмати веб-саҳифаси орқали Россияда қарздорлиги бор ёки йўқлигини текшириш имкони ҳақида ҳам маълумот берилди.

Мавзуга оид