Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Қирғизистон товар айирбошлаш ҳажмини янада оширади
Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўринбосари ва Қирғизистон элчиси товар айирбошлаш ҳажмини янада ошириш, инвестиция лойиҳаларини рўёбга чиқариш бўйича қўшма чора-тадбирлар кўриш муҳимлигини қайд этди.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Фурқат Сиддиқов Қирғизистоннинг мамлакатдаги элчиси Муса Жаманбоев билан учрашди.
Учрашувда Ўзбекистон-Қирғизистон ҳамкорлигини янада ривожлантириш, олий даражада аввал эришилган келишувларни амалга ошириш ва бўлажак учрашувлар жадвали юзасидан фикр алмашилди.
Ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги мулоқотларни давом эттириш, икки мамлакат ўртасида парламентлараро алоқаларни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Икки томонлама ҳамкорлик савдо-иқтисодий йўналишига алоҳида эътибор қаратилди. Товар айирбошлаш ҳажмини янада ошириш, инвестиция лойиҳаларини рўёбга чиқариш, тадбиркорлик субъектлари ва икки мамлакат ҳудудлари ўртасида тўғридан тўғри алоқаларни кенгайтиришга кўмаклашиш бўйича қўшма чора-тадбирлар кўриш муҳимлиги қайд этилди.
Томонлар турли соҳалардаги икки томонлама ҳамкорлик долзарб жиҳатларига тўхталиб, халқаро ва минтақавий масалаларни муҳокама қилди.
Мавзуга оид
07:50 / 24.05.2025
Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Андижонда сезилди
16:53 / 23.05.2025
Қирғизистон президенти ноқонуний мигрантларга 10 июнгача муҳлат берди
20:42 / 20.05.2025
Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Андижонда сезилди
20:07 / 20.05.2025