Ўзбекистон | 12:08 / 30.09.2022
7768
1 дақиқада ўқилади

«Счётчик»ни қиёслашдан ўтказишда давлат хизмати учун йиғим ундирилади

Ҳисобга олиш ускуналарини қиёсловдан ўтказиш бўйича давлат хизматлари фақат Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП (my.gov.uz) орқали амалга оширилади.

Фото: Kun.uz

“Давлат хизматлари янгиликлари” каналида ёзилишича, бунда ҳисобга олиш ускуналарини қиёслаш даврийлиги: юридик шахслар учун – 4 йил; жисмоний шахслар учун – 8 йилни ташкил этади.

Ҳисоблагични қиёслашдан ўтказиш давлат хизматини кўрсатганлик учун қуйидагича йиғим ундирилади:

жисмоний шахслардан (маиший эҳтиёжлар учун электр энергиясидан фойдаланувчи жисмоний шахслардан ташқари) - 60 минг сўм;

ҳудудий электр тармоқлари корхонасидан (маиший эҳтиёжлар учун электр энергиясидан фойдаланувчи жисмоний шахслар учун) - 45 минг сўм;

юридик шахслардан - 450 минг сўм миқдорида.

«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида рўйхатга олинган шахсларга, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга белгиланган йиғим 50 фоизи миқдорида чегирма қўлланилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид