Жаҳон | 14:57 / 03.10.2022
12617
1 дақиқада ўқилади

Россия президенти маслаҳатчиси Ўзбекистонга келади

Фото: РИА Новости

3-6 октябр кунлари Россия Федерацияси президенти маслаҳатчиси, Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаш (ИҲК) раиси Валерий Фадеев амалий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади.

Бу ҳақда Россия президенти ҳузуридаги Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаш матбуот хизмати хабар берди.

Валерий Фадеев Самарқанд давлат университети ва Россия давлат гуманитар университетида ўтказиладиган «Инсон ва замонавий дунё қадриятлари» халқаро конференциясида иштирок этади. Анжуманга етакчи зиёлилар, сиёсат ва жамоат арбоблари таклиф этилган. 

Иш жадвалида россиялик ватандошларнинг маҳаллий ташкилотлари вакиллари иштирокида гуманитар ҳамкорлик масалалари бўйича учрашув ҳам ўрин олган. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид