Халқ таълими вазирлиги бошланғич синфлар дарсликлари бўйича ўқитувчиларга мурожаат билан чиқди
Халқ таълими вазирлиги Президент администрацияси қошидаги ишчи гуруҳ таълим сифатини ошириш, замонавий дастурлар, янги ўқув қўлланмаларини яратиш ишларини бошлаганини маълум қилди.
Вазирлик хабарида айтилишича, ҳозирда биринчи синфдан то иккинчи синфгача бўлган барча ўқув маҳсулотлари апробация учун танлаб олинди.
“Ҳурматли бошланғич синф ўқитувчилари! Агарда сиз ушбу апробация ишларида қатнашиш истагида бўлсангиз talim2023.uz веб-сайти ёки @talim2023_бот телеграм боти орқали рўйхатдан ўтиб, ўзингиз ҳақингизда маълумот қолдиришингиз мумкин. Биз албатта сиз билан боғланамиз ва сизни ишчи гуруҳимизга таклиф қиламиз. Янги мактаб дастури ва китобларини биргаликда яратамиз!” дейилади хабарда.
Аввалроқ Президент администрацияси, Халқ таълими вазирлиги, Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси ва яна бир қатор ташкилотларнинг масъул вакилларидан иборат катта ишчи гуруҳ тузилиши ҳақида маълум қилинганди.
Мавзуга оид
14:50 / 23.10.2024
Мисрда инглиз тилидаги илк Ўзбек тили грамматикаси дарслиги яратилди
11:54 / 29.09.2024
Собиқ совет давлатлари тарих дарсликларида Россия салбий образда тасвирланаётганидан шикоят қилинди
16:58 / 12.09.2024
Россияда 8-9-синфлар учун дронлар бўйича дарслик чоп этилди
16:18 / 06.01.2024