Ўзбекистон | 08:35 / 04.10.2022
4537
1 дақиқада ўқилади
Номида «Ўзбекистон» расмий номидан фойдаланиш ҳуқуқига эга юридик шахслар маълум қилинди
Айрим юридик шахслар ўз номлари ва рамзларида «Ўзбекистон Республикаси» ва «Ўзбекистон» расмий номларидан, шунингдек улардан ҳосил сўзлардан фойдаланиш ҳуқуқига эга.
«Давлат хизматлари янгиликлари» каналида ёзилишича, улар қуйидагилар:
- Ўзбекистон қонунларига, Олий Мажлис палаталари қарорларига, Ўзбекистон президенти ва Вазирлар Маҳкамаси қарорларига мувофиқ ташкил этиладиган ёки фаолиятини ташкил этиш амалга ошириладиган юридик шахслар, агар уларнинг номлари тегишли ҳужжатларда тўғридан тўғри назарга тутилган бўлса;
- ҳукумат қарорига кўра ташкил этиладиган давлат унитар корхоналари ҳамда давлат органлари ва республика аҳамиятига молик ташкилотлар томонидан ташкил этиладиган давлат муассасалари;
- устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган хўжалик жамиятлари;
- юридик шахслар республика аҳамиятига эга бўлган бирлашмалари;
- республика нодавлат нотижорат ташкилотлари, номларида бош ташкилот тўлиқ номи кўрсатиладиган улар алоҳида бўлинмалари;
- давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг Адлия вазирлигига тақдим этилган мурожаатлари асосида хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар.
Мавзуга оид
19:32 / 07.11.2024
Трамп Ўзбекистон билан муносабатларни қандай олиб боради?
17:48 / 06.11.2024
«Ўзбекистон қитъаларимиз чорраҳасида жойлашган ва глобал алоқаларимиз марказида бўлиши лозим» — Урсула фон дер Ляйен
21:49 / 04.11.2024
Ўзбекистонликлар 2024 йилда Қозоғистонда энг кўп пул сарфлаган хорижликлар қаторига кирди
17:25 / 04.11.2024