Ўзбекистон | 17:03 / 05.10.2022
7726
1 дақиқада ўқилади

Finnair Скандинавия мамлакатларидан Ўзбекистонга парвозларни йўлга қўймоқчи

Фото: AP

Транспорт вазирлиги, Ўзбекистоннинг Латвиядаги элчихонаси, Инвестициялар вазирлиги масъуллари, Uzbekistan Airports ҳамда Финляндиянинг Finnair авиакомпанияси вакиллари иштирокида видео-конференц-алоқа шаклида учрашув ўтказилди.

Учрашувда Finnair авиакомпаниясининг давлат органлари билан алоқалар департаменти директори Т.Коскинен Скандинавия мамлакатларидан Ўзбекистонга келиш истагида бўлган сайёҳлар учун тўғридан тўғри авиақатновларни йўлга қўйиш истиқболларини муҳокама қилиб, ушбу йўналишда авиакомпания режалари билан ўртоқлашди.

Авиакомпания йўловчи ташувларини Uzbekistan airways билан "Код-шер" тижорий келишувлари асосида амалга ошириш, юк ташувлари йўналишида рейсларни амалга оширишга қизиқиш билдираётганини маълум қилди.

Мулоқот давомида Транспорт вазирлиги хорижий авиакомпанияларнинг Ўзбекистонга янги рейсларни йўлга қўйиш борасидаги таклифларини тўлиқ қўллаб-қувватлаши таъкидланди.

Мавзуга оид