Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Прагада Алиев, Эрдўған ва Пашинян учрашув ўтказди
Чехия пойтахти Прагада Европа сиёсий жамоатчилиги саммити ўтказилди. Саммит доирасида Арманистон бош вазири Никол Пашинян, Туркия президенти Ражаб Эрдўған ва Озарбойжон президенти Илҳом Алиев ўртасида учрашув ўтказилди.
Пашинян Прагага боришидан асосий мақсади Туркия етакчиси Ражаб Эрдўған билан учрашиш эканини айтганди. Пашинян ва Эрдўған илк марта ўзаро учрашув ўтказишди. Алиев ва Пашинян ҳам ўзаро яккама-якка учрашув ўтказган. Шунингдек, учала давлат раҳбари биргаликда мулоқот қилди.
Озарбойжон ва Арманистон етакчилари Франция президенти Эммануэл Макрон ва Европа кенгаши раҳбари Шарл Мишел билан ҳам учрашувлар ўтказиши кутилганди. Бу учрашувлар Арманистон ва Озарбойжонни чегара масаласида тинчликка чорлашга қаратилиши аниқ, аммо ҳозирча уларнинг тафсилотлари маълум эмас.
Мавзуга оид
21:12 / 07.05.2025
Илҳом Алиев 9 май куни Москвадаги парадга боришдан бош тортди
13:16 / 26.04.2025
Шавкат Мирзиёев Озарбойжон президенти Илҳом Алиев билан телефонда суҳбатлашди
08:23 / 22.03.2025
Пашинян Арманистоннинг янги конституцияси бўйича референдум муддатини маълум қилди
17:22 / 16.02.2025