Ўзбекистон | 21:12 / 06.10.2022
24363
1 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев Санкт-Петербургга боради

Эртага, 7 октябр – РФ президенти Владимир Путин 70 ёшга тўладиган кунда Санкт-Петербургда МДҲнинг норасмий саммити бўлиб ўтади.

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Россия президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан 7 октябрь куни Санкт-Петербург шаҳрида ўтказиладиган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг норасмий саммити тадбирларида иштирок этади.

Ўзбекистон президентининг матбуот хизмати хабарига кўра, тадбир кун тартибига мувофиқ кўп томонлама ҳамкорлик ва минтақавий шерикликнинг долзарб масалаларини кўриб чиқиш кўзда тутилган.

Аввалроқ, Владимир Путин Ўзбекистон Республикасининг «Олий Даражали Дўстлик» ордени билан мукофотлангани хабар қилинган эди.

Комрон Чегабоев
Тайёрлаган Комрон Чегабоев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид