Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Озиқ-овқат жамғармалари қишда аҳолини маҳсулотлар билан таъминлайди
Вазирлар Маҳкамаси «2022-2023 йилларнинг қиш-баҳор мавсумида аҳоли ва ижтимоий соҳа муассасалари асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорни қабул қилди.
Аҳоли ва ижтимоий соҳа муассасаларини асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан кафолатли таъминлаш, нархлар асоссиз ўсиб кетишига йўл қўймаслик мақсадида ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:
- 2022-2023 йиллар қиш-баҳор мавсумида аҳолини қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари асосий турлари билан таъминлаш прогноз параметрлари;
- аҳолини қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари асосий турлари билан таъминлашда аниқланган тақчилликни қоплаш манбалари;
- ички истеъмол бозори учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари асосий турларини ғамлаш ва маблағларга бўлган талаб-эҳтиёж прогноз ҳажмлари;
- ижтимоий соҳа муассасалари томонидан ўз эҳтиёжлари учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари асосий турларини ғамлаш ва ушбу мақсадларга бюджет маблағлари талаб-эҳтиёжлари прогноз ҳажмлари;
- республика бориш қийин бўлган тоғли ҳудудлари ва олис чўл зоналарида яшайдиган аҳоли истеъмоли учун олдиндан етказиб бериладиган асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари прогноз ҳажмлари;
- қиш-баҳор мавсумига ғамлаб қўйилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари асосий турларини ички истеъмол бозорида сотиш тармоқ жадваллари.
Қуйидагилар режалаштирилган захирага жамғариш ҳажмларини молиялаштириш манбалари ҳисобланади:
Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузурида ташкил этилган Озиқ-овқат хавфсизлиги жамғармалари;
мактабгача таълим, соғлиқни сақлаш ва халқ таълими вазирликлари ташкилотлари учун – давлат бюджети ва ушбу вазирликлар бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари;
тижорат банклари тайёрлов ташкилотларига кредитлари.
Мавзуга оид
13:31 / 10.04.2025
Малайзия Ўзбекистондан қайта ишланган озиқ-овқат маҳсулотларини импорт қилишга қизиқиш билдирмоқда
21:15 / 09.04.2025
АҚШ қашшоқ мамлакатлар учун илгари ёпилган бир нечта озиқ-овқат дастурларини тиклайди
11:33 / 19.03.2025
Германияда ўзбек болаларига тиббий ёрдам кўрсатишга мўлжалланган жамғарма ташкил этилди
12:21 / 18.03.2025