Ўзбекистон | 13:33 / 21.10.2022
5982
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда юк машинаси Trailblazer’нинг орқа қисмига келиб урилди

Янгиҳаёт туманида юк машинаси ва Trailblazer автомобили иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ЙТҲ ҳақида маълумот берди.

Қайд этилишича, 2022 йил 19 октябрь куни соат 10:25 ларда Тошкент шаҳар Янгиҳаёт туманидаги Металлургия завод қаршисида йўл-транспорт ҳодисаси кузатилган.

Ҳайдовчилар, 1999  йилда туғилган У.Х. SAMS русумли юк автомашинасини бошқариб кетаётиб, шу йўналишда ҳаракатланиб келаётган, 1998 йилда туғилган Х.М. бошқарувидаги Trailblazer автомашинасининг орқа қисмига урилиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.

ЙТҲ сабаби: Trailblazer автоулов ҳайдовчиси тартибга солинмаган пиёдалар йўлагидан ўтаётган пиёдани ўтказиш учун тўхтаганида, орқасидан ҳаракатланиб келган юк автоулов ҳайдовчиси оралиқ масофа сақламаганлиги ва ер намлиги учун тўхтай олмай орқасидан бориб урилган. 

Ҳодиса натижасида тан жароҳатлари олганлар йуқ.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. 

Мавзуга оид