Олий суд раиси ўринбосари Сирдарёга судьяликка юборилди
2017 йилдан буён Олий суд раисига ўринбосарлик қилиб келаётган Бахтиёр Исоқов Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланган.
Судьялар олий кенгаши раисининг матбуот котиби Турсунали Акбаров Kun.uz’га ушбу ўзгариш Бахтиёр Исоқовнинг раҳбарлик лавозимидаги ваколат муддати якунига етгани билан боғлиқ эканини маълум қилди.
“Олий суди раисининг ўринбосари – иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси Бахтиёр Исоқовнинг ваколат муддати якунига етди. Қонун бўйича раис ва унинг ўринбосарлари 5 йил муддатга тайинланади. Масалан, 10 йилга судьялик лавозимига тайинланса, шундан беш йилига қайсидир суднинг раиси ёки ўринбосари лавозимига тайинланиши мумкин.
Бахтиёр Исоқовнинг Олий суд раиси ўринбосари лавозимидаги 5 йиллик муддати тугади, лекин судьялик ваколати якунига етгани йўқ. Шу сабабли у Судьялар олий кенгашининг 28 октябрь куни бўлиб ўтган навбатдаги йиғилишида Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди”, дейди Турсунали Акбаров.
Бахтиёр Исоқов 2017 йили ўн йил муддатга Олий cуди раисининг ўринбосари – иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига сайланганди. Унгача эса Олий хўжалик суди раисининг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаган.
Мавзуга оид
15:57 / 26.11.2024
Кувайт Сирдарёда кўп қаватли уйлар қуриши мумкин
16:39 / 15.11.2024
Наманган вилоят суди раиси ўринбосарининг қилмиши яширилмоқда: ёпиғлик қозон ёпиғлигича қоладими?
19:20 / 21.10.2024
Тошкентда судялар учун Германия ва Словения ташкилотлари ҳамкорлигида семинар-тренинг бошланди
18:31 / 23.09.2024