Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент шаҳрининг баъзи ҳудудларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади
Таъмирлаш ишлари сабабли бугун Тошкент шаҳрининг баъзи ҳудудларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда “Ҳудудгаз пойтахт” газ таъминоти филиали матбуот хизмати хабар берди.
“Тошкент вилояти, Тошкент тумани, Сабзавот Маҳалласи ҳудудидан ўтган юқори босимли д-530 ммли газ қувурига “Ҳудудгаз Пойтахт” ГТФ ходимлари томонидан ҳисоблагич ўрнатиш ишлари режалаштирилмоқда.
Шу сабабли 2022 йил 1 ноябр куни соат 10:00 дан Юнусобод тумани, 2-3-4-5-6-7-8-9-10-11-12-13-14-15-16-17-18-19-мавзеларда, Посира, Бободеҳқон, Оқтепа, Обод, Боғи бўстон, Гуллола, Оқибат, Янги ариқ, Турк қўрғон, Регистон, Мой қўрғон, Бодомзор, Бўзсув, Исломобод, Уста Ширин, Адуллаева, Отчопар 1-2 маҳаллаларида;
Олмазор тумани, Мискин, Қорасарой, Хончорбог, Эски шаҳар, Зиёкор, Бешқўрғон, Мойқўрғон маҳаллаларида, Қорақамиш 1/1, 1/2, 1/3, 1/4-мавзеларида.
Юқорида кўрсатиб ўтилган манзиллардаги барча турдаги улгуржи ташкилотларда, жумладан, Тошкент ҳалқа автомобил йўли кўчасида жойлашган юқори босимли газ қувурига уланган йирик ишлаб чиқариш корхоналарида, “Лазиз савдо бизнес”, “Алекс плюс бизнес”, “Делюкс транс сервис”, “Юнусобод метан сервис”, “Эдем болалар уйи”, “Дреам газ”, “Ҳаблот газ” автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларида таъмирлаш ишлари якунига етгунга қадар газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилишини маълум қиламиз.
Шунингдек, Яшнобод тумани, С. Машҳадий кўчасида жойлашган газ қудуғидан газ сизиб чиқиш ҳолатини бартараф қилиш ишлари режалаштирилган. Шу сабабли 2022 йил 1 ноябр куни соат 10:00 дан 18:00га қадар Махтумқули, С. Машҳадий, Сулола, М. Риёзий, Ойдин, Темирйўл, Боткина, Авияҳим, Қамаши, Паркент 5-тор кўчаси, С. Машҳадий 1-тор кўчаларидаги аҳоли хонадонларида ҳамда 25 та улгуржи ташкилотларида газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.
Шундан:
1. Умумий овқатланиш шохобчаси-13 та
2. Нонвойхона-2 та
3. Мактаб-1 та
4. МТТ-1 та
5. Давлат ташкилоти-2 та
6. Осифлар-6 та”, – дейилади хабарда.
“Ҳудудгаз Пойтахт” газ таъминоти филиали таъмирлаш ишлари туфайли етказилаётган ноқулайликлар учун табиий газ истеъмолчилардан узр сўраган.
Мавзуга оид
20:30 / 17.05.2025
Эрдўған Қора денгизда 30 миллиард долларлик газ кони топилганини эълон қилди
20:47 / 04.05.2025
Тошкент туманидаги ишлаб чиқариш корхонасида ёнғин чиқди
23:07 / 04.04.2025
Тошкент туманида бир-бирига туташ икки бинода ёнғин чиқди
08:53 / 31.03.2025