Ўзбекистон | 19:39 / 03.11.2022
9241
1 дақиқада ўқилади

“Ўзбекистонда эндиги ислоҳотлар таълим ва тиббиётга қаратилиши керак” — Шиксин Чен

Ўзбекистон иқтисодий форумида сўз олган Осиё тараққиёт банки вице-президенти Шиксин Чен мамлакат расмийларини таълим ва соғлиқни сақлашга кўпроқ эътибор қаратишга чақирди. У аҳолисининг катта қисми ёшлардан иборат мамлакат учун таълим ва тиббиёт айниқса муҳимлигини қайд этди.

Шиксин Чен / Фото: Kun.uz

Самарқандда ўтаётган Ўзбекистон иқтисодий форумининг биринчи ялпи мажлисида сўзлаган Осиё тараққиёт банки вице-президенти Шиксин Чен ўз нутқида мамлакатдаги таълим ва тиббиётни модернизация қилишнинг муҳимлигини таъкидлади. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда.

“Ўзбекистонда 2020 йилги пандемия шароитида ҳам ислоҳотлар амалга оширилди, бу эса мамлакатдаги иқтисодий ўсишни таъминлашга ёрдам берди. Бу ютуқларга асосланиб, Осиё тараққиёт банки яқинда Ўзбекистонга иқтисодиётни ва аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш учун 500 миллион доллар миқдорида молиявий кўмак ажратишни маъқуллади.

Мамлакатдаги кейинги ислоҳотлар таълим ва соғлиқни сақлашни ривожлантириш ва модернизация қилишга қаратилиши керак.

Бу – рақамли иқтисодиётдаги долзарб вазифаларнинг кучайиши, демографик дивиденд ва Ўзбекистонда ёшларнинг юқори улуши мавжудлиги, фан, технология ва инжиниринг ролини кучайтириш зарурати билан боғлиқ”, – деди Шиксин Чен.

Мавзуга оид