Ўзбекистон | 14:21 / 04.11.2022
3575
1 дақиқада ўқилади

Президент стандартлаштириш тўғрисидаги янги қонунни имзолади 

“Стандартлаштириш тўғрисида”ги қонун президент томонидан имзоланди.

Ўзбекистон миллий стандартлаштириш тизимини қуйидагилар ташкил этади: Инвестициялар вазирлиги ҳузуридаги Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги; Стандартлаштириш бўйича миллий орган; давлат ва хўжалик бошқаруви органлари; стандартлаштириш бўйича техник қўмиталар.

Стандартлаштириш асосий вазифаларидан бири фуқаролар ҳаётини, соғлиғини ва мол-мулкини ҳамда атроф-муҳитни муҳофаза қилишдан иборат.

Стандартлаштириш режаси қуйидаги муддатли истиқбол учун қабул қилиниши мумкин: қисқа (1 йилгача); ўрта (1 йилдан 5 йилгача); узоқ (5 йилдан 10 йилгача).

Стандартлар ягона ахборот базаси стандартлаштириш бўйича миллий орган томонидан шакллантирилади ва юритилади.

Стандартларнинг тоифалари жумласига қуйидагилар киради: миллий стандартлар; халқаро (минтақавий) стандартлар; хорижий мамлакатлар стандартлари.

Қонун 12 ой ўтгач кучга киради.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид