Жаҳон | 23:49 / 08.11.2022
109200
2 дақиқада ўқилади

Олимлар минг йилдан кейин яшовчи одам қандай кўринишда бўлишини тахмин қилишди 

Гаджетлар ва компютерлар инсон вужудига даҳшатли ўзгаришларни олиб келиши мумкин.

Toll Free Forwarding компанияси олимлари 3000 йилдаги одам бизнинг замондошларимиздан тубдан фарқ қилиши мумкинлигини тахмин этмоқда, деб ёзди Daily Mail. 

Фото: Toll Free Forwarding 

Тадқиқотчилар замонавий технологияларнинг инсон анатомияси ва физиологиясига таъсири соҳасидаги тадқиқотлар ва мутахассисларнинг фикр-мулоҳазалари асосида келажакдаги одамнинг тахминий моделини яратдилар. Ҳосил бўлган 3D моделга улар Минди деб ном беришди. 

Тадқиқотчилар тахминига кўра, гаджетларга нисбатан тобора ортиб бораётган қарамлик туфайли келажакдаги инсон танаси баъзи ўзгаришларга дуч келади, масалан, гаджетни доимий равишда ушлаб туриш зарурати туфайли бел букилиб қолади, бўйин қалинроқ бўлади ва қўл бармоқлари буралади. 

Кўзни экранларнинг ёрқин нуридан ҳимоя қилиш учун ҳозирда фақат баъзи ҳайвонларда бўладиган учинчи қовоқ пайдо бўлади. 

Бошни доимий равишда компютер ёки планшет экранларига эгиб туриш зарурати туфайли бўйин мушаклари катталашади. Бош чаноғи суякларининг қалинлиги ҳам ошиши, миянинг ўзи эса ҳажмини кичрайтириши мумкин. 

Минди 2019 йилда яхши иш шароитлари муҳимлигини исботлаш учун яратилган Эмманинг вориси ҳисобланади. 

Эмма тадқиқотчилар томонидан 3 мингдан ортиқ ходимларнинг соғлиғи билан боғлиқ муаммолар ҳақидаги суҳбатдан сўнг яратилган эди. 

У ҳар куни столда соатлаб эгилган ҳолатда ўтиради, компютер экранига узоқ вақт тикилишдан кўзлари қизариб кетган бўлади. Кўп йиллар давомида сунъий ёруғлик остида ишлагани сабабли, териси сарғиш бўлади. 

Мавзуга оид