Ўзбекистон | 17:00 / 08.11.2022
9390
5 дақиқада ўқилади

«Ўзагросуғурта» халқаро суғурта бозоридаги фаолиятини кенгайтирмоқда

Фото: Ўзагросуғурта

Жорий йилдаги «Баден-баден қайта суғурталовчилар» йиғилишида дунёнинг йирик қайта суғурта компаниялари ва қайта суғурта брокерларидан 2 850 нафардан ортиқ вакиллар қатнашди. Германиянинг Баден шаҳрида ҳар йили ташкил этиладиган мазкур йиғилиш 1995 йилдан бери ўтказилиб келинади.

Мазкур нуфузли йиғилишда «Ўзагросуғурта» АЖ вакиллари томонидан бир қатор халқаро ҳамкорлар билан Жамият фаолиятининг истиқболдаги ривожи учун муҳим стратегик музокара ва учрашувлар ўтказилиб, келишув шартномалари имзоланди.

Жумладан, жаҳоннинг қайта суғурта бозорида учинчи ўринда турадиган Германиянинг “Hannover Re”  қайта суғурталаш компанияси билан облигатор ҳажмни оптималлаштириш, қалтисликларни суғурталашда ва тендерларда қатнашиш жараёнида котировкаларни нисбатан тез ва минимал даражада олиш масалаларида ҳамкорлик қилиш истиқболлари муҳокама қилинди.

Шунингдек, дунёнинг энг йирик қайта суғурта компанияларидан бири “Swiss Re”  (Швейцария) компанияси вакили Жамият билан алмашинув дастури орқали кадрлар тайёрлаш борасида ҳамкорликка тайёрлигини билдирди.

АҚШнинг “AON”  компанияси (глобал суғурта бўйича маслаҳатчи бўлиб, дунёнинг энг йирик суғурта брокери ҳисобланади. Бугунги кунда 120 мамлакатда ваколатхоналари мавжуд) вакиллари Ўзбекистон суғурта бозори жадал ривожланаётганини алоҳида эътироф этиб, факультатив шартномалар асосида қалтисликларни дунёнинг энг юқори рейтингли қайта суғурта компанияларида жойлаштириш бўйича икки томонлама ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Суғурта ва қайта суғурталаш бўйича мустақил брокер “Ko‘ln & Reeker” ташкилоти қайта суғурталовчилар, риск менежерларга кенг кўламли маслаҳат ва хизматларни таклиф этади. Мазкур брокер билан энергетика ва мол-мулк суғуртасида автоматик кўриб чиқиш ҳамда жавобгарлик ҳажмидан ортиқча қоғозбозликсиз фойдаланиш, суғурта ҳодисаси рўй берганда, қисқа муддатларда суғурта тўловини кўриб чиқиш ва ташкиллаштириш келишув шартномаси имзолашга келишиб олинди.

Фото: Ўзагросуғурта

«Ўзагросуғурта» АЖ вакиллари халқаро йиғилиш чоғида бутун жаҳон қайта суғурта маркази Lloyd’s бозорида юқори ўринга эга бўлган “Miller Insurance ServicesLLP ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилди. Алоҳида таъкидланадиган тарафи, бозордаги мавжуд ҳолатга қараб керакли суғурта маҳсулотини ишлаб чиқиш амалиёти катта тажрибага эга. Шу билан бирга, Lloyd’s бозорининг Арч синдикатида биринчи ўринда турадиган брокер ҳамда компанияда жами 890 та брокер, андеррайтер ва методологлар фаолият олиб боради. Шуни инобатга олиб, қайта суғуртанинг нафақат чиқиш балки, кириш бўйича ишларни жадаллаштириш тўғрисида қизғин музокаралар олиб борилди.

Қайта суғурта саноатида энг муҳим воқелик — нуфузли йиғилиш доирасида Lloyd’s бозори брокери “Turker RE” вакиллари билан ҳам учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда бахтсиз ходисалар ва саломатлик, мулк, қурилиш, касбий жавобгарлик суғуртаси ҳамда факультатив қайта суғурталаш йўналишларида тажрибалар ҳақида сўз борди. Шу куни Буюк Британиянинг “MNK Re Limited” компанияси масъул ходимлари билан мулк ва бахтсиз ходисалар, ҳаёт ва соғлиқ, энергия ва авиация, денгизчилик, молия институтлари, банк суғуртаси ва махсус кутилмаган вазиятларни ўз ичига олган суғурта турлари қайта суғурталашни ташкил қилиш масалаларида ҳам музокаралар олиб борилди.

Халқаро йиғилиш якунида, шунингдек Германиянинг «Иқтисодиёти ўтиш давридаги мамлакатларда қишлоқ хўжалигини ривожлантириш Лейбнис институти» билан музокалар олиб борилди. Унда Ўзбекистон ҳудудида фермерларга пахта ва бошоқли дон экини суғуртасини индекс орқали суғурталаш ва тарифларни ишлаб чиқиш масалалари муҳокама қилиниб, мазкур соҳани ривожлантириш юзасидан томонлар ўртасида ҳамкорлик тўғрисида 5 йиллик меморандум имзоланди.

Меморандум доирасида ўзаро тажриба алмашиш амалга оширилади. Жорий ва келгусидаги қўшма тадбирларнинг ҳолати бўйича доимий алоқада бўлиш ва келишув шартларига мувофиқ аниқ қўшма тадбирларни давом эттириш ҳамда бундай фаолият оғзаки ёки бошқа алоқа воситалари орқали мувофиқлаштиришга келишиб олинди.

«Ўзагросуғурта» ахборот хизмати

(Реклама ҳуқуқи асосида)

Мавзуга оид