Жаҳон | 16:41 / 08.11.2022
10319
1 дақиқада ўқилади

Рим папаси Россия ва Украина ўртасида воситачи бўлишга тайёрлиги маълум қилинди

Фото: AP

Рим папаси Франциск Россия ва Украина ўртасидаги музокараларда воситачилик қилишга тайёр. Бу ҳақда 8 ноябрь куни Италиянинг La Stampa газетаси хабар берди

Унинг маълумотларига кўра, Ватикан ўз ҳудудини тегишли музокараларни ўтказиш учун нейтрал жой сифатида таклиф қиляпти. 

Бундай ташаббусга тайёрлик Франция президенти Эммануэл Макроннинг 24 октябр куни Ватиканда Франциск билан учрашувидан сўнг маълум қилинди.

Аввалроқ Рим католик черкови раҳбари папа Франциск Украина ва Россия ўртасидаги урушни тўхтатиш учун Москвада Россия президенти Владимир Путин билан учрашмоқчи экани хабар қилинганди. 

Католиклар раҳбари Москвага борганидан кейингина Киевга бориши мумкинлигини айтганди.

«Ҳозирча Киевга бормайман. Аввал Москвага боришим, Путин билан учрашишим керак. Лекин мен руҳонийман, қўлимдан нима келади? Қўлимдан келганини қиляпман», - деган Рим папаси.

Мавзуга оид