Ҳаво ҳарорати кескин совиши сабабли метан заправкаларда чекловлар жорий этилмоқда
Ўзбекистондаги автомобилларга табиий газ тўлдириш шохобчалари ишлаш вақтига чекловлар жорий этилади.
«Ўзтрансгаз» АЖ хабарига кўра, куннинг кечки ва тунги вақтларида шохобчалар фаолияти чекланади.
«Республикада табиий газ истеъмоли ортиши муносабати билан 2022 йил 9 ноябрдан эътиборан барча АГТКШ Энергетика вазирлиги ҳамда вилоятлар ҳокимликлари билан тасдиқланган жадвалга асосан махсус иш тартибига ўтказилади», дейилади баёнотда.
Табиий газ тўлдириш шохобчаларининг иш вақти 18:00 дан 6:00 гача чекланиши кутилмоқда. Бунда ёпилиш вақти маҳаллий ҳокимлик қарори билан белгиланади ва ҳудудларга қараб фарқ қилиши мумкин.
Чекловлар қачонгача амал қилиши хабарда келтирилмаган.
«Ҳурматли истеъмолчилар, амалиётга жорий этилаётган чоралар вақтинчалик бўлиб, муносиб шарт-шароит пайдо бўлиши билан барча АГТКШ одатдаги иш тартибига қайтади», дейилади хабарда.
Мавзуга оид
10:50 / 29.10.2024
1,1 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган метан заправка аниқланди
17:56 / 23.10.2024
Атмосферадаги метан чиқиндилари: улар аслида қаердан келиб чиқади?
23:44 / 19.10.2024
“Яшил” электр станциялар орқали атмосферага йилига 21 млн тонна зарарли газлар чиқиши олди олинади — Энергетика вазирлиги
23:13 / 08.10.2024