Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олимлар дунёдаги энг қадимий ҳарфли ёзувнинг маъносини ўқишди
Фил суягидан ясалган тароққа битга қарши дуо ёзилгани аниқланди.
Қуддусдаги Иброний университети олимлари фил суягидан ясалган кичкина тароққа туширилган энг қадимги ҳарфли ёзувларнинг маъносини чақишди. Унинг ёши тахминан 3700 йил.
Маълум бўлишича, артефактга канъон тилида битдан сақланиш дуоси ёзилган.
«Илоҳим бу сўйлоқ соч ва соқолдаги битларни юлиб олсин», дейилади ёзувда.
Олимларнинг таъкидлашича, бу алифбо ёрдамида ёзилган биринчи тўлиқ жумла ҳисобланади.
Артефактнинг ўзи 3,5 дан 2,5 сантиметргача бўлган тароқ шаклида. Унинг бир томонида 6 та қалин тиш, иккинчи томонида 14 та юпқа тишлар бор. Ўйилган майда ҳарфларнинг катталиги атиги 1-3 миллиметрни ташкил қилади. Уларнинг сони 17 та.
Милоддан аввалги 1800-йилларда канъонликлар томонидан ихтиро қилинган алифбо дунёдаги аксарият замонавий тилларнинг асосини ташкил қилади. Бироқ ҳозиргача у билан ёзилган маънили матнлар топилмаган эди.
«Бу 3700 йил муқаддам алифбо кундалик ҳаётда қўллангани тўғрисидаги яққол далилдир. Бу инсоннинг ёзиш қобилияти тарихидаги муҳим босқичдир», дейди Йозеф Гарфинкел, Иброний университети профессори.
Олимлар, шунингдек, фил суягидан ясалган тароқ ўша даврда ҳашаматли буюм бўлганини таъкидлашади ва бу ҳатто қадимги даврда ҳам юқори ижтимоий мавқега эга бўлган одамларнинг паразитлардан азият чекканини исботлайди.
Мавзуга оид
18:08 / 17.10.2024
Ўзбошимчалик 6,5 йил қамоқ ва қарийб 7 млрд сўмга тушди
23:37 / 14.09.2024
Олимлар 50 минг йил ғорда изоляцияда яшаган неандерталлар қолдиқларини топди
11:37 / 17.08.2024
Шотландия оролларида Ердаги музлик даврига оид муҳим далиллар топилди
10:14 / 09.07.2024