Жаҳон | 22:12 / 09.11.2022
4841
1 дақиқада ўқилади

Хитойда Airbus компаниясининг энг машҳур самолёти ишлаб чиқарила бошлади 

Европанинг Airbus компанияси Хитой шимолидаги Тянжин шаҳрида жойлашган заводида А321 самолётларини ишлаб чиқаришни бошлади. 

Фото: airliners.net

Бу билан Хитой Airbus А320 оиласининг барча моделларини етказиб беришни йўлга қўйди.

«А321 ҳозирда А320 оиласидаги энг машҳур самолётлардан бири ҳисобланади», деди Airbus China бош директори Жорж Сюй. «Ушбу ҳодиса Хитой бозорини сўзсиз қўллаб-қувватлашимизни кўрсатади». 

Тянжинда йиғилган биринчи Airbus 321 келаси йил бошида мижозга етказилиши кутилмоқда. 

Айни пайтда компаниянинг А321 самолётига олган буюртмалари А320 оиласидаги моделлар буюртмасининг қарийб 60 фоизини ташкил қилади. 

Тор флюзеляжли Airbus 321 самолёти 200 дан ортиқ йўловчини сиғдира олади. Парвоз диапазони хусусиятларига кўра, у кенг фюзеляжли самолётга ўхшайди, лекин фойдаланиш харажатлари пастлиги билан ажралиб туради. 

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид