Ўзбекистон | 10:54 / 11.11.2022
10736
1 дақиқада ўқилади

Эрдўған: “Биз доимо Озарбойжоннинг ёнида бўламиз”

Самарқандда бўлиб ўтаётган Туркий давлатлар саммитида Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған ҳам нутқ сўзлади.

Фото: Президент матбуот хизмати

“Аввало меҳмондўстлик учун биродар ўзбек халқи ва раҳбариятига миннатдорлик билдираман. 

Биласиз, келгуси йилда Қорабоғдаги ғалабанинг икки йиллиги нишонланади. Биз доимо Озарбойжоннинг ёнида бўламиз ва қўллаб-қувватлашда давом этамиз. Биз барча Туркий давлатлар билан хавфсизлик масалаларида фаол ҳамкорлик қиламиз. Давлатларимизга тажовуз қилган террорчилар қаерга қочмасинлар, ҳамкорликда таъқиб қилишда давом этамиз.

Туркия шу пайтгача жуда кўп – 5 млн нафарга яқин қочоқларни қабул қилди. Биз уларга бундан кейин ҳам ёрдам беришда давом этамиз”, – дея Туркия президенти сўзларидан иқтибос келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Мавзуга оид