Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Таъмирлашса асакаси кетадими: бузуқ йўлда ўндан ортиқ автоавария содир бўлди
Асака–Шаҳрихон 4R138 йўлининг Асака тумани «Файз» МФЙ ҳудудидан ўтган қисми таъмирланмаганлиги сабабли ўндан ортиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Ушбу йўл бир неча йилдан буён таъмирланмасдан келмоқда.
Бундан ташқари йўлнинг қатнов қисмининг икки жойида канализация қудуғи очиқ ҳолда ташлаб кетилган. Хавфдан огоҳлантирувчи бирор йўл белгиси қўйилмаганлиги ҳам ҳайдовчиларга ноқулайлик туғдирмоқда. Халқнинг ўзи эски шина, шифер ва бетон бўлакларидан хавфни билдирувчи тўсиқ ясаб қўйишган.


«Бу йўлда деярли ҳар куни бир кўнгилсиз воқеа юз беради. Ҳайдовчилар мана шу оғзи очиқ қудуқдан қочаман дея машинаси рулини бошқа томонга буриб, барибир чуқурга тушиб кетиб шикаст етмоқда. Узундан узун навбатлар ҳосил бўлмоқда. Бир неча маротаба мурожаат қилдик. Аммо натижаси бўлгани йўқ», – дейди маҳаллий турғунлардан бири.

Машиналар йўлдаги чуқурлардан ўтаётганда таги ерга тегиб қолай демоқда.

ЙТҲлар жиддийлашиб кетмасидан, фуқароларга каттароқ зарар етмасидан ушбу муаммонинг олдини олиш, йўлни таъмирлаб, қудуқларнинг оғзини ёпиш зарур. Андижон вилоятидаги мутасаддилар тез орада ушбу муаммога эътибор қаратади, деб умид қиламиз.
Абдували Қурбонов, Kun.uz мухбири.
Мавзуга оид
11:59 / 06.02.2025
13 ёшли қизга шилқимлик қилган эр-хотин иши бўйича протест киритилди - Бош прокуратура
18:30 / 04.02.2025
38 ёшли эркак 13 ёшли қизга кўз олайтирди: Асакадаги баҳсли номус иши тафсилотлари
22:04 / 03.02.2025
Асакалик 13 ёшли қизга қилинган шилқимлик ҳолатини прокуратура текширмоқда
17:19 / 03.02.2025