Ўзбекистон | 13:21 / 14.11.2022
5473
1 дақиқада ўқилади

Жиззахда фуқарога ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб бермоқчи бўлган шахс ушланди

У ўз «хизмати»ни 400 АҚШ долларига баҳолаган. Бу ҳақда Жиззах вилояти ИИб ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Бахмал тумани “Оломон” МФЙда яшовчи, автомобилларга хизмат кўрсатиш корхонаси иш бошқарувчиси вазифасида ишлаб келган У.А. ИИБга ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришини айтиб салмоқли миқдордаги пулини ўзлаштирган шахсга чора кўришни сўраган.

Унинг мурожаати бўйича ўтказилган суриштирувларда Шароф Рашидов тумани “Шариллоқ” МФЙда истиқомат қилувчи, Жиззах шаҳридаги спорт техник клуби ўқитувчиси А.С. жабрланувчи У.А.ни ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб беришга ишонтириб, «хизмат ҳақи» эвазига ундан 400 доллар олиб, эҳтиёжлари учун ишлатиб юборгани аниқланган.

Қайд этилишича, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Аввалроқ, Қашқадарё ва Навоийда ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бермоқчи бўлган шахслар ушланганди.

Мавзуга оид