Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия Лавровнинг Балида касалхонага ётқизилганини рад этди
AP агентлиги Сергей Лавровнинг Балида касалхонага ётқизилганини маълум қилди. Россия Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Мария Захарова бу маълумотни рад этди. Маҳаллий ҳокимият вакилларига кўра, Лавров шифохонани тарк этган.
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров G20 саммитида иштирок этиш учун келган Индонезиянинг Бали оролидаги касалхонага ётқизилди. Бу ҳақда 14 ноябрь, душанба куни маҳаллий ҳокимият органларининг бир нечта вакилларига таяниб, AP агентлиги хабар берди.
Россия Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Мария Захарова Лавровнинг касалхонага ётқизилгани ҳақидаги хабарларни рад этиб, уларни «фейк хабар» деб атади.
Бали губернатори И Вайан Костер кейинроқ Reuters агентлигига Сергей Лавров аллақачон касалхонани тарк этгани ва унинг саломатлиги яхши эканини айтди.
Лавров 13 ноябрь куни Россия президенти Владимир Путиннинг номидан саммитда иштирок этиш учун Балига етиб келди.
Мавзуга оид
14:39 / 24.05.2025
Лавров: Россия Ватиканда Украина билан музокара олиб бормайди
23:03 / 23.05.2025
Россия асирлар алмашинуви якунланиши билан Украинага ўзининг тинчлик шартларини тақдим этади — Лавров
12:24 / 22.05.2025
Лавров Европани АҚШга санкцияларни кучайтириш учун босим ўтказишда айблади
23:18 / 02.05.2025