Фан-техника | 17:46 / 17.11.2022
55449
2 дақиқада ўқилади

iPhone 15 барча моделлари USB-C улагичига эга бўлади

Барча iPhone 15 моделлари USB-C улагичига эга бўлади, аммо фақат флагманлар маълумотларни тезкор узатади.

Фото: AP

Таниқли таҳлилчи Минг-Чи Куо сўзларига кўра, келаси йилга мўлжалланган барча тўртта iPhone 15 смартфонларида Lightning ўрнига USB-C улагичи бўлади.

Шу билан бирга, фақат iPhone 15 Pro ва Pro Max маълумотларни тезкор узатиш функциясини қўллаб-қувватлайди – улар USB 3.2 ёки ҳатто Thunderbolt 3 га эга бўлиши мумкин. Қолган иккита арзон смартфон эса USB 2.0 стандарти билан чекланади ва худди Lightning каби тезликни таъминлайди.

Айнан шу фарқлар ҳозирги Apple планшетларида бор – янги iPad нисбатан секинроқ USB 2.0 га эга, унинг маълумотларни узатиш тезлиги 480 Мбит/с гача чекланган. Таққослаш учун, USB 3.2 тезлиги 20 Гб/с гача, Thunderbolt 3 эса 40 Гб/с гача тезликка эга.

Эҳтимол, бундай фарқлар флагман смартфонларнинг яна бир янги афзаллиги бўлиб, харидорларни қимматроқ моделларни танлашга ундаши керак. Миш-мишларга кўра, 2023 йилдаги барча тўртта iPhone 15 Dynamic Island «оролчаси» билан таъминланади, шунинг учун уларнинг ташқи кўриниши янада ўхшаш бўлади.

 

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид