Спорт | 17:38 / 18.11.2022
13302
1 дақиқада ўқилади

Светлана Осипова – таэквондо бўйича жаҳон чемпиони

​​​​​​​Светлана Осипова Мексикадаги жаҳон чемпионатида олтин медални қўлга киритиб, таэквондо бўйича жаҳон чемпиони бўлган биринчи ўзбекистонлик қизга айланди.

Фото: Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси

Мексикада ўтаётган таэквондо бўйича жаҳон чемпионатида, аёллар ўртасида +73 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган ўзбекистонлик Светлана Осипова барча рақибларни мағлуб этди ва жаҳон чемпиони бўлди.

Эътиборлиси, ўзбек таэквондоси тарихида бугунги кунгача ҳеч ким аёллар ўртасида Жаҳон чемпиони бўлмаганди.

Дастлаб АҚШ вакиласи устидан ғалаба қозонган Осипова чорак финалда Марокаш, ярим финалда австриялик рақибаларини ҳам мағлубиятга учратди.

Фото: Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси

Финалда исроиллик Дана Арзанга қарши чемпионлик учун даянга чиққан Светлана 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди ва олтин медални қўлга киритди.

Фото: Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси
Фото: Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси

ЖЧда иштирок этган ўзбекистонлик Жасур Жайсунов (-74 кг) ва Марат Мавлонов (+87 кг) медаллар учун курашни эрта тарк этди.

Мавзуга оид