Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда ҳамшира дўппосланди
Бу ноябр ойида Қашқадарё вилоятида тиббиёт ходимларининг дўппосланиши билан боғлиқ иккинчи ҳолат. Аввалроқ Чироқчида 59 ёшли шифокор дўппосланган эди.
Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти перинатал марказида ҳамшира беморлардан бирининг яқини бўлган аёл томонидан дўппослангани ҳақида видео тарқалди.
Видеода аёл ҳамширанинг бош қисмига бир марта мушт ва тарсаки туширгани ва атрофдагилар уни тинчлантиришга урингани тасвирланган. Маълум бўлишича, ҳодиса 2022 йил 15 ноябр куни содир бўлган.
Ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти ИИБ ахборот хизмати муносабат билдирди.
«Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Қарши шаҳар ИИО ФМБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ҳолат юзасидан қўшимча ахборот берилади», дейилади муносабатда.
Аввалроқ, 2022 йил 19 октябр куни Қашқадарёда беморнинг ўғли шифокорни дўппослаган ва унга нисбатан жиноят иши қўзғатилганди.
Шунингдек, Ангор туманида травматолог шифокор, Денов туманида ҳамшира, 2022 йил 12 октябрда Тошкент шаҳри Яккасарой туманида «Тез ёрдам» шифокори, 16 октябр куни Миробод туманида «Тез ёрдам» шифокори ва ҳайдовчиси дўппосланганди.
Бундан ташқари, 2022 йил 3 ноябр куни Чироқчи тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли Уйшун оилавий поликлиникасида хизмат вазифасини бажариб турган 59 ёшли шифокор иш жойида дўппосланган.
Мавзуга оид
19:37 / 04.06.2026
Қашқадарёлик эшак гўшти савдогари: у уч ойда икки бор судланди
19:37 / 23.04.2025
Қашқадарёда 14 ёшли ўсмир бошқарувидаги Gentra ЙТҲга учради. Қурбонлар бор
16:04 / 26.03.2025
Шаҳрисабз аэропорти фаолиятини тиклади
23:40 / 14.03.2025