Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Швейцарияда дунёдаги энг қиммат ҳот-дог сотувга чиқди
Швейцарияда дунёдаги энг қиммат ҳот-дог сотувга чиқарилди. Унинг нархи - 250 франк (255 евро).
Ҳот-доглар Цюрихдаги кейтеринг компанияларидан бири томонидан ишлаб чиқарилмоқда. Компания эгалари унинг маҳаллий аҳоли ва сайёҳлар орасида харидоргир бўлишига ишончи комил.
Бундай юқори нарх ҳот-дог таркибида фақат юқори сифатли маҳсулотлар борлиги билан изоҳланади: сосиска дунёдаги энг қиммат мол гўшти — Япониянинг Кобе (вагю) гўштидан тайёрланган, унга Алба - оқ италян трюффеллари қўшилган ва заъфаронли булкага ўралган. Соус Франциянинг Louis Roederer Cristal шампанидан тайёрланган. Унга Швейцария шоколади ушоқлари ва тилла зарралари қўшилган қора мурч сепилган. Ҳот-догни пишириш вақти тахминан 40 минут.
Швейцария мунтазам равишда дунёдаги энг қиммат мамлакатлар рейтингида биринчи ўринни эгаллаб келади. Бу йил ECA International консалтинг компанияси томонидан яшаш учун энг қиммат шаҳарларнинг топ-10 рейтингига Швейцариянинг иккита шаҳри – Женева (учинчи ўрин) ва Цюрих (еттинчи ўрин) киритилган эди.
Мавзуга оид
14:10 / 26.05.2025
Швейцария Ғазога ёрдам фондига нисбатан текширув бошлади
01:40 / 15.05.2025
Швейцарияда радар тезликни оширган ўрдакни суратга олди
21:20 / 09.05.2025
Швейцарияда қўшнисининг мушугига овқат берган аёл суд қилинмоқда
23:08 / 24.04.2025