Ўзбекистон | 12:28 / 24.11.2022
21200
1 дақиқада ўқилади

Конституцияга 15 та янги модда киритилиши кутилмоқда

Конституцияга киритилаётган ўзгаришлар ҳақида маълумот берилди.

Фото: Kun.uz

Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари Алишер Қодиров Конституцияга киритилаётган ўзгаришлар ҳақида маълумот берди.

«Конституциянинг 76 та моддасига ўзгартиш ва қўшимчалар билан бирга, 15 та янги модда ва 1 та янги боб киритилмоқда. Лойиҳада фуқаролар томонидан тақдим қилинган 160 мингга яқин таклифлардан ҳам кенг фойдаланилган.

«Миллий тикланиш» ва ЎзЛиДеП партия фракциялари қонун лойиҳасини Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг ялпи мажлиси муҳокамасига киритиш ташаббусини қўллаб-қувватладилар», – деб ёзди депутат ўз Telegram-каналида.

Kun.uz манбаларига кўра, Конституция лойиҳаси муҳокама қилинадиган ялпи мажлис бугун ўтказилиши кутилмоқда.

Мавзуга оид