Жаҳон | 16:22 / 24.11.2022
15179
6 дақиқада ўқилади

Туғуруқхонага ҳужум қурбони ва Донбассдаги ҳарбийлар. Уруш суратлари

Россия ҳарбийлари Запорижжя областидаги Вольнянск шаҳрини ўққа тутишди. Ракеталардан бири шифохонанинг туғуруқ бўлимига келиб урилган, янги туғилган чақалоқ нобуд бўлган. Бундан ташқари, Россия Украина бўйлаб навбатдаги ракета зарбалари йўллади, мамлакат бўйлаб жами ўн киши ҳалок бўлди, шунингдек ИЭС ва ГЭСларнинг катта қисми фаолияти тўхтаб қолди — украинларнинг кўпчилик қисми электр энергиясидан узилган, хусусан, Киевнинг 70 фоизида электр йўқ. Европарламент Россияни «терроризм ҳомийси бўлган давлат» сифатида тан олди. Қуйида 23 ноябр, урушнинг 273-кунида Украинанинг турли ҳудудларида олинган суратлар.

Куннинг асосий воқеаси

23 ноябр куни Россия қўшини Украинанинг қатор регионлари бўйлаб ёппасига ракета зарбалари йўллади. Президент Володимир Зеленскийнинг сўзларига кўра, Россия 67 ракета учирган, натижада Киев, Одесса ва Черниҳив областлари токсиз қолган. Украина полицияси маълумотига кўра, ракета зарбалари туфайли бутун мамлакат бўйлаб ўн киши ҳалок бўлди. Ракета зарбалари туфайли Киевда ичимлик суви таъминоти тўхтади. Бундан ташқари, шаҳар мэри Виталий Кличконинг сўзларига кўра, пойтахтда «инфратузилма объекти» шикастланган, айнан қайси эканига аниқлик киритилмаган. Шунингдек, гувоҳларнинг видеоларига кўра, бир неча автомобил ёниб кетган. 24 ноябр тонгидаги ҳолатга кўра, Киевнинг 70 фоизида электр йўқ. Кличконинг сўзларига кўра, шаҳарда уч киши ҳалок бўлган, улардан бири 17 ёшли қиз бўлган. Яна 11 киши тан жароҳати олган. 

Valentyn Ogirenko / Reuters / Scanpix / LETA
Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA
Киев областида ракеталар турар жой биносига келиб урилган. Бу кадр пойтахтдан 20 километр масофадаги Вишгородда олинган.
Vladyslav Musiienko / Reuters / Scanpix / LETA
Genya Savilov / AFP / Scanpix / LETA
Vladyslav Sodel / Reuters / Scanpix / LETA

Россияликларнинг Запорижжядаги туғуруқ бўлимига йўллаган зарбаси оқибатлари

23 ноябрга ўтар кечаси Россия қўшини Запорижжядан 25 километр масофада жойлашган Вольнянск шаҳрини ўққа тутди. Запорижжя области ҳарбий маъмурияти раҳбари Олександр Старухнинг сўзларига кўра, россияликлар бир қанча ракета учирган — улардан брии туғуруқ бўлимига келиб тушган. Зарба натижасида икки кун олдин туғилган чақалоқ ҳалок бўлган, унинг онаси омон қолган. Президент офиси раҳбари ўринбосари Кирилл Тимошенко Вольнянск ўққа тутилиши оқибатида икки киши жабрланганини хабар қилган — улардан бири шифокор бўлиб, у оғир аҳволда қолмоқда. 

Katerina Klochko / AFP / Scanpix / LETA
Katerina Klochko / AFP / Scanpix / LETA
Katerina Klochko / AFP / Scanpix / LETA

Озод этилган Херсон манзаралари 

Херсон областининг озод этилган қисмидаги дала майдонида қолган Z белгиси акс этган автомобил
Chris McGrath / Getty Images
Украина ҳукумати 20 ноябр куни эълон қилган эвакуация доирасида бир биридан айрилаётган херсонликлар хайрлашмоқда. Шаҳар аҳолисидан ҳудуд ичимлик суви ва электр йўқ вақтда, шунингдек, россияликлар зарбалари хавфи сақланиб турганида бошқа ҳудудларга кетиш сўралган.
Murad Sezer / Reuters / Scanpix / LETA
Снигиревкадаги ресторанлардан бири ертўласига кириш жойи. Маҳаллий аҳоли вакилларига кўра, оккупация вақтида россиялик ҳарбийлар бу ердан қийноқ камераси сифатида фойдаланган. Снигиревка шаҳри Миколайив областининг Херсон области билан чегарада жойлашган. Украина қуролли кучлари шаҳарни 10 ноябр куни озод этди.
Chris McGrath / Getty Images
Херсондаги танкда украин ҳарбийси. Россия қўшини шаҳарни ўққа тутишда давом этмоқда. 22 ноябр кунги зарбалар оқибатида маҳаллий аҳоли вакилларидан уч киши ҳалок бўлган. 24 ноябр куни президент офиси маслаҳатчиси Алексей Арестович Украина қуролли кучлари HIMARS тизими ракеталари орқали Днепрнинг чап соҳилидаги «10 та нишон»ни аниқ мўлжалга олгани ҳақида хабар қилди.
Chris McGrath / Getty Images
Украиналик жангчилар Херсондаги янги позицияга ўтишга тайёрланмоқда.
Chris McGrath / Getty Images

Авдеевка остонасидаги россиялик ҳарбийлар

РФ армияси Авдеевка йўналишида ҳарбий ҳаракатларни давом эттирмоқда. Аммо Украина қуролли кучлари Бош штаби маълум қилишича, украинлар ҳужумларни қайтармоқда. «Бизнинг Авдеевка ва Бахмут йўналишларидаги асосий режамиз — рақибни максимал даражада ҳолдан тойдириш ва буни ҳар куни қилиш, биз уларга тўлдириб бўлмас йўқотишлар бермоқдамиз ва буни ҳар куни қилмоқдамиз. Россия қуролли кучларининг профессионал ҳарбийлардан иборат ўзагининг асосий қисми аллақачон қириб ташланган дейиш мумкин», — деди Украина армияси шарқий гуруҳи спикери Сергей Череватий.

«ДХР» армияси жангчилари россиялик кўнгиллилар келтирган квадрокоптер билан
Alessandro Guerra / EPA / Scanpix / LETA
Alessandro Guerra / EPA / Scanpix / LETA
Alessandro Guerra / EPA / Scanpix / LETA

Донбассда танк таъмирлаётган украин ҳарбийлари 

Anatolii Stepanov / AFP / Scanpix / LETA
Anatolii Stepanov / AFP / Scanpix / LETA
Anatolii Stepanov / AFP / Scanpix / LETA

Мавзуга оид