Жаҳон | 07:35 / 25.11.2022
10152
2 дақиқада ўқилади

ФХХ томонидан ўлдирилган «украиналик диверсантлар» страйкболчилар бўлиб чиқди

ФХХ томонидан ўлдирилган «украиналик диверсантлар» Воронеждан келган компьютер ўйинининг мухлислари бўлиб чиқди, деб ёзади The Moscow Times.

Фото: theins.ru

Россия махсус хизматлари томонидан ўлдирилган «украиналик диверсантлар» страйкболни яхши кўрадиган Воронежда яшовчилар шахслар бўлиб чиқди. Бу ҳақда 24 ноябрь, пайшанба куни чоп этилган The Moscow Times суриштируви гувоҳлик бермоқда.

The Moscow Times журналистлари ижтимоий тармоқларда ҳалок бўлган уч кишидан икки нафарининг шахсий саҳифаларини топди. Улардан бири - Владимир Котовский, танишларига кўра - «оддий техник, меҳнаткаш» ва «Навалнийнинг тарафдори». Иккинчисида Сталкер Фосген тахаллуси бор эди. Саҳифаларидаги ёзувларга қараганда, иккаласи ҳам S.T.A.L.K.E.R компьютер ўйинининг мухлислари бўлган. Воронежнинг страйкбол жамоасида уларнинг шахси нашрга тасдиқланди.

Журналистлар аниқлаганидек, ўлганлардан бирида топилган яшил бўри тасвири ва «Ирода» ёзуви туширилган байроқ аслида S.T.A.L.K.E.R видеоўйинидаги «Озодлик» гуруҳининг эмблемаси ҳисобланади. «Россия 1» телеканалидаги «Вести» дастури аввалроқ бу «Евромайданнинг фуқаролик сектори» томонидан асос солинган Украинанинг «Воля» партияси тимсоли эканлиги ва ўлганлар «Украина террорчилари» деб аталганини билдирган эди.

23 ноябрь куни Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФХХ) Харкив вилоятидаги ҳарбий ва энергетика объектларида «саботаж қилишга уриниш бостирилгани» ҳақида маълум қилди. ФХХ маълумотларига кўра, «саботаж»ни «Украина миллатчилик мафкураси тарафдорлари яширин ячейкаси»нинг уч нафар аъзоси тайёрлаган. Уларнинг барчаси ФХХ томонидан ўлдирилган: ҳибсга олиш чоғида «жамоа раҳбари ва унинг икки шериги» «қуролли қаршилик» кўрсатгани айтилган.

Мавзуга оид