Грета Тунберг ва яна 600 нафар экофаол Швецияни судга берди
Грета Тунберг ва унинг тарафдорларига кўра, Швеция давлати иқлимни етарлича ҳимоя қилмагани билан уларнинг фуқаролик ҳуқуқларини поймол қилмоқда.
Экологик фаол Грета Тунберг ва унинг Aurora ёшлар ҳаракатидан бўлган тарафдорлари 25 ноябрь, жума куни Швеция давлатига қарши судга мурожаат қилишди. Даъвогарларнинг фикрига кўра, у ҳозирги ва келажак авлодлар учун соғлом муҳитга олиб келадиган барқарор ривожланишни рағбатлантириш бўйича конституциявий талабга жавоб бермайди.
Аризани округ судига топширишдан олдин 600 дан ортиқ атроф-муҳит фаоллари Стокҳолм бўйлаб юриб ўтишди. Тунберг қўлида «Энди биз давлатни судга берамиз» деган картон плакат кўтариб олди.
Aurora ҳаракати икки йилдан бери Швецияга қарши даъво тайёрлаб келади. Унинг иштирокчиларига кўра, мамлакатнинг янги, ўнг марказчи ҳукумати иқлимни муҳофаза қилиш масалаларига эътибор қаратмайди.
87 бетлик ҳужжатни тайёрлаган Aurora вакили Антон Фолининг маълум қилишича: «Швеция ҳеч қачон иқлим инқирозини инқироз деб ҳисобламаган». Швеция ўзи жавобгар бўлган мажбуриятларни бажармаяпти ва қонунни бузмоқда, деди у.
Октябрь ойи охирида Швеция метеорология ва гидрология институти қиролликдаги ўртача ҳарорат 19-аср охиридан бери Цельсий бўйича икки даражага кўтарилганини исботловчи маълумотларни эълон қилди.
Мавзуга оид
22:40 / 05.11.2024
Мудофаа «яшил энергетика»га қарши: Швеция 13 та шамол генератори қурилишига рухсат бермади
21:59 / 02.11.2024
Швецияда ноқонуний мигрантларга қарши кураш кучайтирилади
08:00 / 16.10.2024
Ўзбекистоннинг янги элчиси Стокҳолм шаҳрига келди
22:05 / 05.10.2024