Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда ҳарбий рўйхатга олинган фуқаролар реестри тузилади
Россияда 2024 йил 1 апрелгача ҳарбий рўйхатга олиш ҳужжатларини янгилаш учун зарур бўлган фуқаролар тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган давлат ахборот ресурси яратилади.
Россия президенти Владимир Путин томонидан имзоланган тегишли фармон ҳуқуқий ахборотнинг расмий порталида эълон қилинган.
Шу билан бирга, Федерал солиқ хизмати ва Россия Мудофаа вазирлигига "Россия Федерацияси аҳолиси, ҳарбийлар, шунингдек, ҳарбий рўйхатга олинмаган, аммо ҳарбий рўйхатга олиниши шарт ва захирада бўлмаганлар тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган ягона федерал маълумотлар реестридан фойдаланган ҳолда, Россия Федерацияси қонунчилигида рўйхатдан ўтган фуқароларни аниқлашни амалга ошириш» топширилди".
Бундан олдин Россия ИИВ чегарада хорижликларнинг бармоқ изларини олишни таклиф қилганди.
Бармоқ изларини олиш ҳозирги пайтдаги каби миграция хизмати ҳудудий бўлинмаларида эмас, балки чегарадаги назорат-ўтказиш пунктларида амалга оширилиши керак, деб ҳисобламоқда Россия Ички ишлар вазирлиги.
«Биз буни жуда муҳим процедура деб ҳисоблаймиз. Албатта, келажакда буларнинг барчаси назорат-ўтказиш пунктларида бўлиши керак... Биз бу масалани тегишли идоралар билан муҳокама қилмоқдамиз», деди Валентина Казакова, Россия ИИВ миграция бошқармаси раиси.
Унинг сўзларига кўра, 2022 йилда қарийб 3 миллион кишидан миграция бўлимларида бармоқ излари олинган.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
10:23 / 28.05.2025
Давлат департаменти спикери: Россия Трампнинг сўзларини жиддий қабул қилиши керак
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
21:34 / 27.05.2025