Ўзбекистон | 07:49 / 28.11.2022
8380
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда ёш тоифасида никоҳ қурганлар сони маълум қилинди

10 ойда 74,7 минг нафар қизлар 20 ёшгача никоҳдан ўтган 

Фото: Kun.uz

2022 йил январь-октябрь ойларида ёш тоифасида никоҳ қурганлар сони тўғрисида маълумот берилди.

Давлат статистика қўмитаси дастлабки маълумотларига кўра, 20 ёшгача бўлганлар орасида аёллар – 74 718 нафарни, эркаклар – 2 549 нафарни ташкил қилмоқда.

Ўз навбатида, 20-30 ёшгача никоҳ қурганлар сонида аёллар – 137 165 нафарга, эркаклар – 194 426 нафарга тенг.

Бундан ташқари, 31-40 ёшгача бўлганлар орасида аёллар – 16 960 нафарни, эркаклар – 24 849 нафарни ташкил қилди.

Шунингдек, 41-50 ёшгача никоҳ қурганлар сони аёлларда – 3 560 нафарга, эркаклар – 6 993 нафарга тенг.

51 ёш ва ундан катталар орасида никоҳ қурганлар кўрсаткичида аёллар – 1 156 нафарни, эркаклар – 4 742 нафарни ташкил этяпти.

Мавзуга оид