Харкивга келиб тушган ракета қолдиқлари, Донбасс шимолидаги украин танкчилари. Уруш суратлари
Россия қўшини Бахмутга юришни давом эттирмоқда — Донецк областидаги бу шаҳар бугунги кунда ҳарбий ҳаракатларнинг энг қайноқ нуқтаси бўлиб қолмоқда. Аммо Америкадаги Урушларни тадқиқ этиш институти (ISW) ҳисоблашича, РФ армияси ҳозирги ҳолатида Бахмутни эгаллай олмайди. The Daily Beast нашри маълумотига кўра, «Вагнер» Марказий Африка Республикаси қамоқхоналаридаги маҳбусларни ёллай бошлади. Нашр манбаларига кўра, ёлланаётганларнинг катта қисми исёнчилик ҳаракатларида иштирок этган ва мамлакатдаги фуқаролик уруши йилларида тинч аҳолига нисбатан ўта шафқатсиз муносабатда бўлган. Нижний Тагилда маҳбуслар мажбуран «Уралвагонзавод»га ишлашга юборилмоқда — Россиядаги бу йирик заводда зирҳли танк техникалари ишлаб чиқарилади. Корхона ишчилари Россия қўшинларининг Украинада йўқотган техникалари ўрнини тўлдиришга улгурмаяпти.
Қуйида 29 ноябр, урушнинг 279-кунида Украинанинг турли ҳудудларида олинган суратлар.
Кун кадри. Харкивга вайронгарчиликлар келтирган ракета парчалари
Харкив кенг кўламли босқиннинг илк куниданоқ россияликлар томонидан ўққа тутила бошланганди. Август ойи бошида шаҳар маъмурияти Харкив ва шаҳар атрофидаги аҳоли яшаш манзилларида 1800 дан ортиқ кўп қаватли бинолар ҳамда 2000 га яқин инфратузилма объектлари вайрон бўлганини хабар қилди. 11 сентябр куни Россия қўшини Харкив областининг шимолий қисмини тарк этди. Ноябр ойи бошида област ҳарбий маъмурияти раҳбари Олег Синегубов РФ қўшини кун давомида регион ҳудудини ўққа тутганини хабар қилди (кекса ёшли икки аёл ҳалок бўлиб, тинч аҳоли вакилларидан яна олти киши жабрланган), унинг сўзларига кўра, шаҳарга сўнгги ракета зарбалари 28 ноябр куни амалга оширилди (икки киши жабрланган). Қуйидаги суратда украин сапёрлари шаҳарга учирилган ракеталар парчаларини бир жойга тўплаган.
Қамалдан ярим йил кейинги Мариупол
Мариупол — бу урушнинг асосий рамзларидан бири — шаҳар икки ойга яқин вақт давомида қамалда бўлган. Шаҳар учун жанг босқиннинг иккинчи кунидаёқ бошланган, 2 март куни эса Россия қўшини Мариуполни қуршаб олган ва кўп ўтмай шаҳарнинг катта қисмини босиб олган. Шундан кейин «Азовстал» металлургия комбинати қаршилик ўчоғига айланган, бу ерда, The Guardian нашрининг 2 май кунги маълумотига кўра, Украина қуролли кучларининг 2000 нафарга яқин жангчиси, жумладан «Азов» полки жангчилари бор эди. «Азовстал»да улар билан бирга шаҳарнинг тинч аҳолиси вакиллари ҳам яширинганди — 1 май куни, турли маълумотларга кўра, заводдан 101 нафардан 156 нафаргача бўлган киши эвакуация қилинган, жумладан 20 нафар бола. 16 май куни «Азовстал»даги барча украин ҳарбийлари таслим бўлишди. Сентябр ойи охирларига келиб 215 киши ҳарбий асирлар алмашуви доирасида қутқарилди. БМТ баҳоларига кўра, Мариуполда кўп қаватли турар жой биноларининг 90 фоиз қисми, хусусий уйларнинг 60 фоизи вайрон бўлган ёки шикастланган, шунингдек ўнлаб мактаблар ва болалар боғчалари зарбага учраган. Қуйида шаҳар қамалдан ярим йил ўтиб қандай кўринишда экани суратларда.
Бахмутдаги ўт ўчирувчилар
Россия қўшини Донецк областининг Бахмут шаҳрини эгаллашга уринмоқда. Россияликлар томонидан мунтазам равишда ўт очилиши туфайли маҳаллий ўт ўчирувчилар доимий равишда ракета тушган жойларга йўл олишига тўғри келмоқда. Қуйида РФ армияси ҳужуми давом этаётган вақтда шаҳарда ишлаётган ўт ўчирувчилар.
Фаол ҳарбий ҳаракатлар давом этаётган Донбасс шимолидаги украин танкчилари
Бахмутда фронт чизиғидаги ҳарбий шифокорлар
Дастлабки кўнгиллилар мобил ҳоспитали (ПДМШ) 2014 йилдаёқ, Майдандаги оммавий намойишлар ортидан тузилганди. Ташкилотга ҳуқуқшунос Геннадий Друзенко асос солган. Ўшанда кўнгилли врачлар Донбассда жароҳатланганларга қарашган, бугунги кунда эса дунёнинг турли мамлакатларига мансуб бўлган 600 нафардан ортиқ мутахассисни ўз ичига олувчи ПДМШ мамлакатнинг турли нуқталарида, хусусан, Россия ҳарбийлари эгаллаб олиш учун қатъий қилаётган Бахмутда ҳам украин ҳарбийларига ёрдам кўрсатади.
Киевда блэкаут
Мавзуга оид
13:30
Трамп ютса урушни бир суткада тўхтатишни ваъда қилганди. У ютди — хўш?
23:26 / 09.11.2024
“Ғарбнинг геосиёсий очкўзлиги келишмовчиликлар бош сабаби” – Путиннинг “Валдай”даги чиқиши
17:00 / 09.11.2024
The Telegraph: Трамп режаси Британия қўшинларини Украина чегарасига жойлаштиришни назарда тутади
11:08 / 09.11.2024