Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Испания Тошкентда элчихона очишни режалаштиряпти
Польшанинг Лодз шаҳрида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов ва Испания ташқи ишлар, Европа Иттифоқи ва ҳамкорлик вазири Хосе Мануэль Альбарес Буэно ўртасида музокаралар бўлиб ўтди.
Мулоқотда Ўзбекистон ва Испания Ташқи ишлар вазирликлари раҳбарлари ўзбек-испан ҳамкорлиги бугунги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилди. Ўзбекистон Испанияни Европадаги ишончли ва истиқболли ҳамкор деб билади ва расмий Мадриднинг яқин келажакда Тошкентда элчихона очиш режаларини олқишлайди.
Томонлар жорий йил март ойида бўлиб ўтган Ўзбекистон-Испания сиёсий маслаҳатлашувлари еттинчи раунди натижаларини қайд этиб, ушбу шаклдаги мулоқотни давом эттиришга тайёр эканини билдирди.
Ташқи иқтисодий алоқалар кўрсаткичларини ошириш, икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасида тўғридан тўғри алоқаларни фаоллаштириш, қўшма истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш, мамлакат бозори имкониятларини ўрганиш мақсадида Испания етакчи компаниялари Ўзбекистонга ташрифини ташкил этиш юзасидан аниқ таклифлар кўриб чиқилди.
Мавзуга оид
19:47 / 13.05.2025
Мисрда 5 нафар ўзбекистонлик мамлакатда бўлиш қоидаларини бузгани учун ушланди
23:14 / 22.04.2025
Қозоғистонда ота-онаси қарамоғисиз қолган бола Ўзбекистонга қайтарилди
21:40 / 15.04.2025
Туркияда ота-она қарамоғисиз қолган вояга етмаган қиз Ўзбекистонга олиб келинди
14:50 / 23.03.2025