Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Jordan Aviation Ўзбекистонга парвозларни йўлга қўйишни режалаштиряпти
Иордания Қироллигининг Jordan Aviation авиакомпанияси Аммон ва Тошкентни тўғридан тўғри рейслар билан боғлайди. Бу ҳақда Uzbekistan Airports хабар қилмоқда.
Биринчи йўловчи чартер рейси 2022 йил 13 декабрь кунига белгиланган. Рейслар ҳафтасига бир марта Boeing-767 самолётларида амалга оширилиши режалаштирилган.
Jordan Aviation — штаб-квартираси Аммонда жойлашган Иордания авиакомпанияси. Компания чартер рейсларини амалга оширишдан ташқари, БМТ тинчликпарвар миссиялари учун ҳаво транспортида юкларни етказиб берувчиси ҳисобланади.
Авиакомпания 1998 йилда компания сифатида ташкил этилган ва 2000 йилда эксплуатация сертификатига эга бўлиб, ўша йил октябрь ойида иш бошлаган. У Иорданиядаги биринчи хусусий чартер авиакомпанияси сифатида Аммондан парвозларни бошлаган.
Иордания авиацияси компанияси Муҳаммад Ал Ҳашман (президент ва бош директор) ва Ҳазем Алрасега тегишли. Компания 900 дан ортиқ ходимга эга.
Мавзуга оид
13:57 / 03.03.2025
Ўзбекистон ва Иордания диппаспорт эгалари учун визасиз кириш тўғрисида келишув имзолади
12:20 / 12.02.2025
Иордания қироли фаластинликларнинг кўчирилишига қарши чиқди
11:37 / 14.01.2025
Саҳрода сабзавот етиштириш учун дунёдаги биринчи шишириладиган ферма тақдим этилди
16:24 / 08.01.2025