Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Словения ташқи ишлар вазири 2023 йилда Ўзбекистонга келади
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов Лодз шаҳрида Словения бош вазири ўринбосари - ташқи ишлар вазири Таня Анна Файон билан учрашди.
Мулоқотда ўзаро манфаатли барча йўналишларда давлатлараро ҳамкорликни, халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорликни ривожлантириш юзасидан атрофлича фикр алмашилди. Бўлажак мулоқотлар жадвали ва ташкилий жиҳатлари, Словения ташқи ишлар вазирининг 2023 йилда Ўзбекистонга режалаштирилган ташрифи кўриб чиқилди.
Вазирлар кенг доирадаги масалаларни муҳокама қилиш имконини берувчи ТИВлараро сиёсий маслаҳатлашувлар амалиётини давом эттириш зарурлигини қайд этди. Савдо-иқтисодий ва инвестициявий соҳа икки томонлама ҳамкорлик устувор йўналиши ҳисобланади. Томонлар электроника, фармацевтика ва кимё, металлургия саноати соҳаларида инвестиция алоқаларини кенгайтиришдан манфаатдор эканини билдирди.
Музокараларда долзарб минтақавий масалалар, Афғонистондаги мавжуд вазият муҳокама қилинди. Словения томонига Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Афғонистон ҳукумати билан томонлар мажбуриятларини босқичма-босқич бажариш алгоритмини тайёрлаш ва келишиш учун юқори даражадаги халқаро музокаралар гуруҳини шакллантириш ташаббуси ҳақида маълумот берилди.
Мавзуга оид
10:18 / 23.05.2025
Ўзбекистонлик 1500 дан ортиқ фуқаро Словенияда иш топиши мумкин
08:00 / 23.05.2025
Ўзбекистон президенти Словенияга ташрифини якунлади
23:48 / 22.05.2025
Шавкат Мирзиёев Словения президенти билан бирга қўшма бизнес форумда иштирок этди
20:38 / 22.05.2025