Ўзбекистон | 13:26 / 06.12.2022
6626
1 дақиқада ўқилади

Бухоро ва Порту шаҳарлари ўртасида ҳамкорлик алоқалари ўрнатилади

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов Лодзь шаҳрида бўлиб ўтган ЕХҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгаши навбатдаги мажлисида иштироки давомида Португалия ташқи ишлар вазири Жоао Гомес Кравиньо билан учрашди.

Фото: Dunyo

Суҳбат чоғида томонларни қизиқтирган барча соҳаларда Ўзбекистон-Португалия ҳамкорлигини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. Ўзбекистон Португалияни катта иқтисодий, технологик, маданий, интеллектуал салоҳиятга ва бой тарихга эга Европа Иттифоқидаги истиқболли ҳамкор сифатида билиши алоҳида таъкидланди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенати ҳамда Португалия ассамблеяси ўртасидаги мулоқотни ривожлантириш, ўзаро ташрифлар амалга ошириш, парламентлараро дўстлик гуруҳларини ташкил этиш муҳимлиги таъкидланди.

Томонлар савдо-иқтисодий ва сармоявий алоқаларни чуқурлаштиришдан ўзаро манфаатдор эканини тасдиқлади. Икки мамлакат илмий марказлари ва етакчи университетлари ўртасидаги алоқаларни йўлга қўйиш орқали маданий-гуманитар ҳамкорликни, таълим соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Ўзбекистон ва Португалия ҳудудлари - Бухоро ва Порту шаҳарлари ўртасида ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид