Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғонада профилактика инспектори ўзини отиб қўйди
Ўзининг бош қисмига табель қуроли билан ўқ узган инспектор Катта Фарғона канали ёқасидаги йўл бўйида, ўзининг Spark автомобилида кома ҳолатида топилган ва шифохонага ётқизилган. У август ойида тотализаторда 45 млн сўм ютқазгани учун интизомий назоратда турган.
Тошлоқ туманида профилактика инспектори табель қуроли билан ўзининг бошига ўқ узган. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, Тошлоқ тумани ИИБ профилактика инспектори катта лейтенант А.У. 5 декабрда тунги хизматдан чиқиб, туман ИИБда ўтказилган эрталабки йўриқномага келмаган, у билан боғланишнинг имкони бўлмаган.
Суриштирув ишлари давомида катта лейтенант А.У. яшаш хонадонидан тахминан 3 км узоқликдаги Бесаранг қишлоғи ҳудудидан оқиб ўтувчи Катта Фарғона канали ёқасидаги йўлнинг четида, ўзига тегишли бўлган “Spark” автомобилида, ўзига бириктирилган ПМ табель қуроли билан бош қисмидан жароҳатланган, кома ҳолатда топилган ва зудлик билан тиббий муассасага жойлаштирилган.
Аниқланишича, ходим “1xbet” иловасидан фойдаланиб, шу йил август ойида 45 млн сўм ютқазган. Унинг қарздорлик муаммоси ҳал этилиб, интизомий тартибда жазоланган ҳамда вилоят ИИБ қошидаги Интизомий кенгашнинг назоратида бўлган.
Ҳозирда ҳолат вилоят прокуратура органлари томонидан ўрганилмоқда.
Фарғона вилоят ИИБнинг қайд этишича, республика кесимида қимор ўйинлари бўйича маъмурий ҳуқуқбузарликлар сони 2019 йилда 1 454 тани ташкил этган бўлса, 2022 йилнинг 6 ойида 2 325 тага етган. Бу ўйинларни ташкил этиш билан боғлиқ жиноятлар 2019 йилда 55 та бўлса, 2022 йилнинг 6 ойида 90 тадан ошган.
Мавзуга оид
19:38 / 29.01.2025
Японияда 2024 йилда болалар ўртасида рекорд даражада ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари қайд этилди
19:22 / 15.11.2024
Америкалик ҳарбий хизматчилар орасида ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари ортди
19:12 / 26.02.2024
«Фаластинга озодлик!» – америкалик ҳарбий Исроилнинг Вашингтондаги элчихонаси олдида ўзини ёқиб юборди
17:24 / 14.12.2023