Тошкентда қиймати 1,1 млн долларлик молиявий пирамида яратган йигит ушланди
23 ёшли йигит юқори фоиз билан қайтаришни ваъда қилиб, 50 дан ортиқ одамдан катта миқдорда пул йиғиб олган.
Яшнобод тумани ИИБ органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасига келиб тушган мурожаат асосида 1999 йилда туғилган йигит гумонланувчи сифатида қўлга олинди. Бу ҳақда O‘zbekiston 24 телеканали эфирида лавҳа берилди.
Қайд қилинишича, йигит 50 нафардан ортиқ фуқародан 15 кундан 30 кунгача муддат давомида пулларни 18-23 фоизга кўпайтириб, қайтаришни ваъда қилиб, 1 млн 100 минг АҚШ доллари миқдоридаги пулларни ноқонуний равишда қўлга киритган.
«2020 йил феврал ойида «кўчадан» қарзим бўлган. Шуни ёпиш мақсадида пул олганман. Бу 2022 йил июн ойигача давом этган. Биринчи марта 2065 доллар алдаб олганман. 30 фоиз қўйиб сотаман, 20 фоизи сеники деганман. 10 миллиардга яқин пул олдим, 8 миллиардга яқинини қайтардим. 2 миллиардга яқинини ўз эҳтиёжларимга ишлатиб юборганман. Ҳаммаси ўзимнинг танишларим бўлган», дейди йигит лавҳада.
Мавзуга оид
16:48 / 17.11.2024
Италиялик тадбиркор ўғирлаб кетилишини уюштирган ўзбекистонлик қўлга олинди
22:22 / 16.11.2024
Хитойда имтиҳондан ўта олмаган талаба оммавий қирғин уюштирди
17:25 / 11.11.2024
Қозоғистонда хотинкуш Бишимбаев колониядан қочиб кетгани рад этилди
17:11 / 24.10.2024